Президент қарори билан 2024 йилдан тадбиркорлардан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган 8 турдаги ҳисобот ва статистик маълумотлар бекор қилинади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
2026 йил 1 январгача “тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети” орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи ягона ҳисоботлар тизими жорий қилинади.
Ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – ихтиёрий;
2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун – мажбурий;
2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлар учун – мажбурий.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.