Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбирда, 

Пахтачи туманидаги хусусий корхона раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ттўғрисида”ги қарорида кўрсатилган зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан, қарор талабларига зид равишда, техник шартда кўрсатилган лойиҳадан ташқари ўзбошимчалик билан газ қувури ўтказиб, табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузган ва оҳак ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланди.

“Ўзэнергоинспекция”нинг Самарқанд вилоят бўлими томонидан берилган хулосага кўра, мазкур корхона 387245 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида давлат манфаатларига 580 млн. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Киритилган вақти: 05/12/2023 10:11.   Кўрилганлиги: 153
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/tabiiy-gazdan-noqonuniy-foydalanish-holatiga-chek-qoyildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.