Мамлакатимиз ички истеъмол бозорида сояга бўлган талаб ошиб бормоқда.
Бу ушбу маҳсулот дони таркибида 50 фоиз оқсил, 28 фоизгача мой мавжудлиги туфайли озиқ-овқат саноатида муҳим хом ашё ҳисобланиши билан ҳам боғлиқ.
Бундан ташқари, соянинг саноат, техника, чорвачиликни ривожлантиришда ҳам роли катта. Ундан совун, лок-бўёқ, елим маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, шунингдек, тўқимачилик саноатида кенг фойдаланилади. Соядан шрот, кунжара олинади. Яшил пояси чорва учун тўйимли озуқа. Умуман, соядан 400 хилдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.
Бу йил Паст Дарғом туманида қарийб 2 минг гектар, Каттақўрғон туманида 1685 гектар, Нарпайда 871 гектар, умуман, вилоятимиз бўйича 7 минг 822 гектар майдонда соя етиштирилмоқда.
Фермерлар учун даромадли, саноат, чорвачилик ва бошқа тармоқлар учун фойдали бўлган ушбу йўналишни кенгайтириш мақсадида келгуси йилда вилоятимизда 15 минг гектардан ортиқ очиқ ер майдонида соя етиштириш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.