Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Шайбонийлар даҳмасининг ҳудуди ободонлаштирилади

Шайбонийлар даҳмасининг ҳудуди ободонлаштирилади

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев зиёлилар ва тарихчи-олимлар билан учрашув ўтказган эди.

Учрашувда Шайбонийлар сулоласига мансуб “Шайбонийлар даҳмаси”ни оммалаштириш бўйича тарихчи олимлар бир қатор таклифларни билдирган эди. Бугун вилоят раҳбари масъул мутасадди ва тарихчи олимлар билан бирга Регистон майдони ҳудудида жойлашган даҳмани зиёрат қилди.

Мутахассислар ўрта аср меъморий ёдгорлигининг пайдо бўлиш тарихи ҳақида батафсил сўзлаб берди. Шундан сўнг Адиз Бобоев масъулларга даҳма ҳудудини ободонлаштириш, кўчат ва буталар экиш орқали яшил майдонларни кўпайтириш, ташриф буюрган меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида маълумотлар тахтасини ўрнатиш, QR-код жойлаштириш, атрофларига ўтирғичлар ўрнатиш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берди.


Охирги ўзгариш: 05/02/2025 18:59.   Кўрилганлиги: 18
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/shayboniylar-dahmasining-hududi-obodonlashtiriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
O‘qish uchun ushbu tugmani bosing