Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Саудия Арабистони Ўзбекистон энергетика комплексига сармоя киритади

Саудия Арабистони Ўзбекистон энергетика комплексига сармоя киритади

Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, 

Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги ва Саудия компаниялари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган йирик келишувлар имзоланди.

Шундай ҳужжатлардан бири – АCWА Power компанияси Қорақалпоғистонда қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр стансиясини қуриш тўғрисидаги битим. Шамол стансияси қуввати 1,65 миллион хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ва йилига 2,4 миллион тонна углерод чиқиндилари чиқишини олдини олиш имкониятига эга бўлиши айтилмоқда.

Шунингдек, ACWA Power and Air Products компанияси билан Ўзбекистонда яшил водородни илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш ва кейинчалик ишлаб чиқаришга йўналтирилган иккинчи Ҳамкорлик шартномаси имзоланди.


Киритилган вақти: 18/08/2022 15:42.   Кўрилганлиги: 409
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/saudiya-arabistoni-ozbekiston-energetika-kompleksiga-sarmoya-kiritadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.