Туркий ва исломий маданиятнинг энг қадимий бешикларидан бўлган Самарқандда 600 йилдирки илм-фан, маънавият ва маърифат нурларини таратиб келаётган Улуғбек мадрасасининг издоши – Самарқанд давлат университетининг довруғи дунёнинг барча қитъаларига тарқалган.
Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган Учинчи Ренессансни барпо қилиш ҳаракати илм-фанга, таълимга, янги технологияларга асосланаётгани мамлакатингиздаги университетлар олдига жиддий вазифалар қўймоқда.
«Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори дорилфунун жамоасининг интилишларига, мамлакат олий таълим тизимининг эҳтиёжларига мос равишда қабул қилинган тарихий ҳужжат бўлди.
Унда СамДУнинг Ўзбекистон фан-таълими ва маданияти тараққиётидаги пешқадамлик роли эътироф этилган ҳамда дорилфунуннинг кўп минг кишилик жамоаси олдига улкан вазифалар қўйилганлиги билан ажралиб туради.
2026 йилгача дунёдаги топ-университетларнинг дастлабки мингталиги сафига кириш, таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий қилиш, жаҳоннинг илғор университетлари билан қўшма таълим дастурлари бўйича мутахассислар тайёрлашни кенг йўлга қўйиш ва бошқа кўплаб самарали фаолиятларнинг қарорда қамраб олинганини кўриш мумкин.
Замонавий университет моделининг барча унсурларини жорий этишни назарда тутувчи ушбу ҳужжатни ҳаётга жорий қилишнинг механизмлари ҳам қарорда ўз аксини топгандир.
Истанбул университети ректори, профессор Маҳмуд АК жаноблари: – Ўзбекистоннинг бизнинг университет билан биродарлашган дорилфунуни – Самарқанд давлат университетининг илмий-педагогик жамоаси, илмий тадқиқотчилар гуруҳлари жаноб Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарорнинг барча бандларини муваффақият билан адо этишларига шубҳа йўқ. Зотан, университетнинг катта ташкилотчилик ва олимлик салоҳиятига эга бўлган ректори – қардошим, профессор Рустам Холмуродов етакчилик қилаётган жамоа дорилфунунни юксак марраларга элтади. Бунинг учун азму шижоат, билим-маҳорат етарлидир. Ўз навбатида яна шуни қайд этишни истар эдимки, СамДУ билан биродарлашган Истанбул университети таълим-тарбия ҳамда илмий-тадқиқотларнинг барча соҳаларида ҳамкорликни давом эттирамиз.
Ҳамкорликни Ўзбекистондаги илк Туркология илмий-тадқиқот институти ҳамда халқаро стандартлар даражасида хорижий тил ўргатишни йўлга қўядиган «Тил Маркази» фаолиятини йўлга қўйиш билан янги, юқори савияга чиқарамиз.
Мирзо Улуғбек ва Қозизода Румий, Али Қушчи, Улуғбек ҳамда Аё софия мадрасаларининг ҳамкорлигидан бошланган алоқаларимизни Самарқанд ва Истанбул университетлари биродарлашувида янги босқичга кўтарамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ана шу интилишларимизга буюк туртки беради.
Фаррух ҲАМРОЕВ,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.