Унга туркиялик мутахассислар ҳам жалб қилинади
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов бугун Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашди.
– Юртимизда қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўлами йил сайин ошиб бормоқда, – деди Э.Турдимов. – Табиийки, энг сара, замонавий лойиҳаларга, қурилиш ташкилотларига ва мутахассисларга талаб кучаймоқда. Шу пайтгача бу талабни хориж ҳисобига қондиришга, яъни хориждаги лойиҳа институтларига, архитекторларга, ҳатто қурувчиларга мурожаат қилишга мажбур эдик. Мана энди ўзимизнинг мутахассисларимиз ўша даражага етяпти, четда малака ошириб келяпти. Олий таълим тизимидаги янгилик ва ўзгаришлар туфайли ўзимизда ҳам ана шундай малакали, замонавий фикрлайдиган ёшлар қатлами юзага келди. Афсуски, улардан, уларнинг билим ва тажрибасидан самарали фойдалана олмаяпмиз. Ҳайкалтарош, архитектор, дизайнер керак бўлса, аввалдан маълум бўлган бир-икки шу соҳа кишиларга мурожаат қилишга ўрганиб қолганмиз. Ёшларни эшитмаймиз, уларнинг ғоялари билан қизиқмаймиз.
Учрашувда вилоят ҳокими институт иқтидорли талабаларининг мунозара клубини ташкил этиш ва энг яхши ғоя, ташаббусларни ўрганиб, уларни биргаликда муҳокама қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, бундан буён вилоят шаҳарсозлик кенгашининг йиғилишларига ҳам иқтидорли талаба ёшлар таклиф этилади, уларнинг фикрлари эшитиб борилади. Институтнинг ўзида ҳам бадиий-техник кенгаш ташкил этилади.
Институт ректори Чидем Туркйилмаз ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, клубга Туркиядаги етакчи олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларни таклиф этишини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.