Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанднинг 6 туманида тери ва жунни қайта ишловчи лойиҳалар ишга туширилади

Самарқанднинг 6 туманида тери ва жунни қайта ишловчи лойиҳалар ишга туширилади

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида берган топшириғига асосан

2021 йилда Самарқанд, Пахтачи, Нуробод, Каттақўрғон, Жомбой ва Қўшработ туманларида 10 та лойиҳа доирасида тери ва жунни қайта ишлаш, гранулали омухта ем ишлаб чиқариш ва бўрдоқичилик комплекслари ташкил этилади. Бунда 1,1 минг тонна жун, 45 минг дона тери ва 900 тонна гўшт етиштириш ҳамда 3,9 миллион долларлик қоракўлчилик маҳсулотлари экспорт қилинади. Натижада соҳада 11 мингта иш ўрни яратилади.

Шунингдек, вилоятимизда балиқ етиштиришни ўтган йилдаги 20 минг тоннадан 2021 йилда 30 минг тоннага етказилади. 29 минг гектарда сув тежовчи технологияларни, жумладан, 20 минг гектар майдонда томчилатиб суғоришни жорий қилиш ҳисобига 500 миллион метр куб сувни тежаш имконияти яратилади.


Киритилган вақти: 21/06/2021 09:33.   Кўрилганлиги: 481
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandning-6-tumanida-teri-va-junni-qayta-ishlovchi-loyihalar-ishga-tushiriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.