Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими бошқарув ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол журналисти” вилоят танлови якунлари кўриб чиқилди.
Унга кўра, қуйидагилар танлов ғолиблари деб топилди:
Босма нашрлар йўналишида
Хуршида Эрназарова – вилоят “Зарафшон” газетаси мухбири (вилоятда ижтимоий соҳалардаги янгиликлар, таълим муассасалари фаолиятини кенг ёритишдаги фаоллиги учун);
Юлдуз Ҳайдарова – вилоят “Самаркандский вестник” газетаси мухбири (иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик фаолиятини ёритишдаги фаоллиги учун);
Бахтиёр Жумаев – вилоят “Овози Самарқанд” газетаси муҳаррири ўринбосари (ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ёритишдаги фаоллиги учун);
Ҳусниддин Холдоров – Пайариқ тумани “Пайариқ ҳаёти” газетаси мухбири (вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ислоҳотларни ёритишдаги фаоллиги учун);
Дилноза Ҳасанова – Қўшработ тумани “Истиқбол сари” газетаси мухбири (туманда таълим, маданият, маърифат соҳалардаги ўзгаришларни ёритишдаги фаоллиги учун).
Интернет журналистика йўналишида
Каримберди Тўрамуродов – мустақил журналист (Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётидаги янгиликларни тезкор ёритишдаги фаоллиги учун).
Телевидение йўналишида
Нозигул Рустамова – вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи ўз мухбири (ижтимоий-иқтисодий, хотин-қизлар мавзусидаги “Иффатли аёл”, “Маҳалла раиси - ислоҳотчи”, “Махсус репортаж”, “Жараён” каби муаллифлик кўрсатувлари учун).
Радио йўналишида
Раҳима Давирова – вилоят телерадиокомпаниясининг радио эшиттиришлар махсус мухбири (жамиятда хотин-қизлар ва ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий фаоллигини оширишга қаратилган “Оила шифокори”, “Радиокитоб”, “Мутолаа завқи”, “Ислоҳотлар амалда”, “Ёшлар - келажагимиз”, “Йил дастури - амалда” каби муаллифлик радиоэшиттиришлари учун).
Фотожурналистика йўналишида
Бахтиёр Мустанов – вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари фотомухбири (вилоятда олиб борилаётган қурилиш, бунёдкорлик, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳалардаги янгиликлар, Самарқанднинг туризм салоҳияти акс этган фото материаллари учун).
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.