Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандлик зардўз ва заргарлар иши Бухорода эътироф этилди

Самарқандлик зардўз ва заргарлар иши Бухорода эътироф этилди

Бухорода ташкил этилган “Хaлқaро зaрдўзлик вa зaргaрлик” фестивалида Самарқанд вилоятидан 30 нафар ҳунарманд иштирок этди.

Мазкур нуфузли тадбирда 50 га яқин хорижий давлатлардан зардўз ва заргарлар ўз махсулотлари билан фестивалда қатнашди. Улар қаторида самарқандлик ҳунармандларнинг ҳам иштироки алоҳида эътиборли бўлди.

Натижада вилоятимиздан фестивалда қуйидаги ҳунармандларнинг маҳсулоти эътирофга лойиқ кўрилди:

"Энг яхши зaргaр" йўналишида Ҳaсaн Қурбонов - I ўрин;

"Энг яхши зaрдўз" йўналишида Шaвкaт Зоҳидов - II ўрин;

"Энг яхши зaрдўзлик мaктaби" йўналишида Наргиза Холмирзaевa - III ўрин;

Шунингдек, каштачилик бўйича Мавлуда Ҳaмдaмовa "Энг яхши ҳунaрмaнд" йўналишида ғолиблар қаторидан жой олди.


Охирги ўзгариш: 25/05/2022 18:23.   Кўрилганлиги: 250
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandlik-zardoz-va-zargarlar-ishi-buxoroda-etirof-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.