Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандлик Темурбек Насимов спорт курашлари бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Самарқандлик Темурбек Насимов спорт курашлари бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди.

Унда иштирок этган терма жамоамиз мусобақада 13 та медални қўлга киритди.
Юнон-рум кураши бўйича 130 кг. вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган самарқандлик спортчи Темурбек Насимов кумуш медалга эга чиқди.

Мусобақада совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:
Юнон-рум кураши:
Олтин медаль:
-77 кг. Самандар Бобоназаров;
Кумуш медаль:
-87 кг. Азаматжон Абдубаннобов,
- 130 кг. Темурбек Насимов;
Бронза медаль:
-55 кг. Алишер Ғаниев,
-97 кг. Исломжон Раҳматов;
Аёллар кураши:
Олтин медаль:
-57 кг. Лайлохон Собирова;
Кумуш медаль:
-53 кг. Дилшода Матназарова;
Бронза медаль:
-62 кг. Рушана Абдирасулова;
- 68 кг. Фируза Есенбаева.
Эркин кураш, бронза медаль:
-61 кг. Арслон Раҳимов,
-92 кг. Равшанбек Жумабоев,
- 65 кг. Умиджон Жалолов,
-70 кг. Зафарбек Отахонов.

Шу тариқа спорт курашлари бўйича Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида ёшлар терма жамоаси мусобақани 2 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медаллари билан якунлади.


Киритилган вақти: 12/07/2022 20:26.   Кўрилганлиги: 255
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandlik-temurbek-nasimov-sport-kurashlari-boyicha-otkazilgan-osiyo-chempionatida-kumush-medalni-qolga-kiritdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.