Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанддан бошқа вилоятларга авиақатновлар кўпайтирилмоқда

Самарқанддан бошқа вилоятларга авиақатновлар кўпайтирилмоқда

Uzbekistan Airways маҳаллий йўналишларда қатновлар сонини кўпайтириб, парвозлар географиясини кенгайтирмоқда.

Авиакомпания қатновлар жадвалига Самарқанддан республикамизнинг бошқа вилоятларига ҳам мақбул нархларда қатновлар киритилди. Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида авиакомпания Самарқанд шаҳрида иккинчи хаб ташкил этганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Бугунги кунда Самарқанддан мунтазам равишда Тошкентга бажарилаётган қатновдан ташқари, учта шаҳар Фарғона, Наманган ва Урганчга ҳам маҳаллий авиақатновлар бажарилмоқда. Aвиачипталар нархи мақбул ва ҳар уччала йўналишда ҳам бир хил – 190 000 сўмдан бошланади. Бу ўз навбатида аҳолининг мобиллик даражаси ортиши ва юртимизда ички туризмни ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Самарқанддан авиақатновлар қуйидаги кунларда амалга оширилади:

 Самарқанддан Наманганга – чоршанба ва шанба кунлари.

 Самарқанддан Фарғонага – душанба, сешанба, жума ва якшанба кунлари.

 Самарқанддан Урганчга – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари.

Бундан ташқари, Фарғона водийси ва Урганч шаҳарлари ўртасида Самарқанд аэропорти орқали юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун қулай транзит қатновлар мавжуд. Шу билан бирга, Самарқандга бориш ва қайтиш парвозлари республика шаҳарларидан Истанбулга амалга оширилувчи қатновлар билан қулай тарзда боғланган.

Истиқболда Россия Федерацияси шаҳарлари билан мунтазам авиақатновлар тиклангандан сўнг Москва ва Санкт-Петербургга ҳам қулай қатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилган.


Киритилган вақти: 10/05/2021 12:01.   Кўрилганлиги: 600
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqanddan-boshqa-viloyatlarga-aviaqatnovlar-kopaytirilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.