
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Глобал туризм форуми (GTF) ташкилоти вакиллари билан учрашди.
GTF – туризм, ҳукумат, инвестициялар ва инновациялар соҳасидаги глобал етакчиларни бирлаштирадиган ва халқаро тадбирларни ташкил этувчи ташкилот. Ҳар йили Глобал туризм форуми давлат раҳбарлари, туризм вазирлари, бош директорлар ва глобал инвесторлар иштирокида Брюсселда ўтказиладиган асосий йиллик йиғилишга мезбонлик қилади. Асосий саммитдан ташқари, GTF йил давомида Европа, Яқин Шарқ, Осиё ва Африкадаги асосий туризм бозорларида хавфсизлик бўйича саммит, сармоявий давра суҳбатлари, минтақавий форумлар ва ихтисослаштирилган саммитларни ташкил қилади.
Вилоят раҳбари ташкилот нуфузи ва фаолиятини юқори баҳолаб, Самарқандда ўтказилиши кутилаётган форум юртимиз, умуман, вилоят туризм салоҳиятини янада оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.