Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда халқаро экспертлар иштирокида маҳорат дарслари мунтазам ўтказилмоқда

Самарқандда халқаро экспертлар иштирокида маҳорат дарслари мунтазам ўтказилмоқда

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг ташкил этилиши мамлакатимизда чет тилларини ўрганиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллиги ҳам аҳолининг чет тилларга бўлган қизиқишини ошириш борасида бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

— Ёшларнинг хорижий тилларга мукаммал ўрганиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда, — дейди Агентликнинг Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбари Муҳаммадхон Солиев. — Ҳудуддаги ўқувчиларнинг кўпчилиги хориждаги нуфузли олий таълим муассасаларининг грантини қўлга киритган. Шу сабабли уларда кўникма ҳосил қилиш учун малакали мутахассислар иштирокида семинар ва маҳорат дарсларини кўпроқ ташкил этишга ҳаракат қилаяпмиз. Бу каби тадбирларда маҳаллий мутахассислар, балки хорижлик экспертлар ҳам жалб этилмоқда. 

АҚШлик инглиз адабиёти йўналишида магистрлик даражасига эга ва ҳозирда “Innovative Centre” ўқув марказининг ҳамкор ташкилотларидан бири бўлган “MM Publications«нинг IELTS бўйича маслаҳатчиси Кристофер Василиу улардан бири. У “Innovative Centre«да ўтказган маҳорат дарсида хорижий тиллар ва халқаро имтиҳонларнинг бугунги кунда қанчалар муҳимлиги тўғрисида маълумотлар берди.

Яна бир катта тажрибага хорижлик мутахассис Родней Лау Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида маҳорат ўтказди. У ҳозирда IELTSнинг Speaking (гапириш маҳорати) имтиҳон олувчи ҳисобланиб, нуфузли хорижий имтиҳонлар DELTA ва CELTA сертификатларига эга. Родней халқаро имтиҳонларда қандай қилиб яхши натижаларни қўлга киритиш бўйича ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Америкалик вирусолог ва физиолог, тиббиёт йўналишида Нобел мукофоти совриндори Ҳаролд Элиот Вармус ёшлар орасида хорижий тилларни ўрганишнинг илм-фан соҳасидаги роли мавзусида, экспертлар Грегг Сотирополус «Нотиқлик санъати», Жоанна Моттерам эса ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашлари учун керак бўлувчи омиллар тўғрисида маҳорат дарслари ўтказди. Улар хорижий тилларни ўрганиш нафақат тиббиёт, балки бошқа соҳаларда ҳам фойдали бўлишини қайд этишди.

Шу жумладан, агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллиги ташаббуси билан сўнгги вақтларда ўқитувчилар ўртасида оммалашаётган ТКТ (Teachers Knowledge Test) сертификати китобининг муаллифи Алан Пулвернесс томонидан ҳафтанинг ҳар жума кунларида Zoom платформаси орқали машғулотлар ўтказилмоқда.

Бу каби сабоқлар орқали аҳолини чет тилларини билиш даражасини ошириш, уларга халқаро имтиҳонлар ҳақида батафсил маълумот бериш билан бирга, дунёда тан олинадиган сертификатларга эга бўлган фуқароларимизни сонини ошириш мақсад қилинган.


Киритилган вақти: 28/04/2022 10:12.   Кўрилганлиги: 300
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-xalqaro-ekspertlar-ishtirokida-mahorat-darslari-muntazam-otkazilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.