Яқинда “Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз Президент фармонига кўра давлат мукофоти билан тақдирланган эди. Улар орасида 3 нафар самарқандлик ватандошимиз ҳам бор.
Бугун вилоят ҳокимлигида мукофотланганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, тадбирда юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида миллатлараро тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшаётган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидойилик билан меҳнат қилаётган 8 нафар фуқарога “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони топширилди.
- Маҳалламизда 20 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди, - дейди Самарқанд шаҳридаги «Марҳабо» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Анжелика Сараджанова. – Улар билан бир оиладек аҳил-иноқ ҳаёт кечириб келяпмиз. Тўй-маросимларимиз бир. Фарзандларимиз боғча ва мактабда бирга таълим олишади. Ўзбекистонда турли миллат вакилларига бирдек шароитлар яратилган. Биз бундан миннатдормиз. Қувонарлиси, бугун давлатимиз мукофоти - “Шуҳрат” медали кўксимга тақилди. Бу кўнглимга ҳузур бағишлаб, зиммамга масъулият юклади. Бундан кейин ҳам юртимиз равнақи учун сидқидилдан меҳнат қиламан.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Валерий Тян, вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадқулов иштирок этди.
Тўлқин Сиддиқов,
Бахтиёр Мустанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.