Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда туризмни ривожлантириш кенгаши тузилди

Самарқандда туризмни ривожлантириш кенгаши тузилди

Вилоят туризм ва спорт бошқармаси вилоятда фаолият олиб бораётган йирик туристик корхоналар раҳбарлари билан учрашув уюштирди.

– Мақсад вилоятимизда туризмни ривожлантириш юзасидан сизлар  очиқча гаплашиб олиш, таклифларинингизни эшитиш, муаммоларингиз бўлса, ҳал этишга кўмаклашишдан иборат, – деди учрашув аввалида Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Р.Қобилов.

Шу билан бирга, ҳоким ўринбосари мавжуд имкониятлар ва улардан фойдаланиш бўйича ўз фикрларини билдирди. Йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар тилга олинди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилди ва унда 2022 йилда вилоятга ташриф буюрувчи хорижий саёҳлар сонини ошириш, тур-операторлар дуч келаётган муаммоларга ечим топиш, мавсум бошида ички туризмни уюшқоқлик билан ташкил этиш, саёҳларнинг вилоятда қолиш даврини узайтириш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган тадбиркорларнинг саволлари ва муаммоли масалаларига тегишли ташкилотлар томонидан жавоб берилди.

Учрашув якунида бу каби очиқ мулоқотларни тез-тез ўтказиб туриш зарурлиги таъкидланди ва шу мақсадда вилоятда соҳани янада ривожлантириш мақсадида “Туризмни ривожлантириш кенгаши” тузилди. Кенгаш ҳар ойда бир маротаба йиғилиб, соҳадаги масалалар ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилади.


Киритилган вақти: 16/02/2022 21:42.   Кўрилганлиги: 387
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-turizmni-rivojlantirish-kengashi-tuzildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.