Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда туристик "хаб" бунёд этилмоқда

Самарқандда туристик "хаб" бунёд этилмоқда

Самарқандда иккита 5 юлдузли, иккита 4 юлдузли меҳмонхона, тўртта бутик меҳмонхона, ресторанлар ва дўконлардан ташкил топган

«Туристик марказ» қурилмоқда. Бундан ташқари, расмий ва тантанали тадбирларни ўтказиш учун мўлжалланган Конгресс холл ҳам барпо этилмоқда.

Ушбу комплекс тўлиғича Самарқанд шаҳрининг туристик салоҳиятини оширишга йўналтирилади. Мажмуа 212 гектар майдонни эгаллаган. Меҳмонхона номерларининг умумий сони эса 1190 тани ташкил этиши кутилмоқда.

Самарқанд туризм маркази ҳудудида эски Самарқанд қиёфасини такрорлайдиган «Абадий шаҳар» тарихий мажмуаси ҳам мавжуд.

Туристик марказдан М39 асосий автомагистралигача олиб чиқадиган параллел йўл қурилади. Мажмуа ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан тарихий ҳудудга олиб борадиган йўл ҳам очилади. Самарқанднинг эски қисмида жойлашган сунъий кўл ҳам сайёҳлар эътиборини тортадиган яна бир объект ҳисобланади.

Туристик марказ учун жалб қилинган 4000 дан ортиқ мутахассислардан ишчи ходимлар - 3678 кишини, муҳандислар ва техниклар - 322 кишини, шундан маҳаллий аҳоли вакиллари - 3600 кишини, чет эллик мутахассилар - 400 кишини ташкил этмоқда. Техник ресурслар сони эса 500 тадан ортиқ.


Киритилган вақти: 11/05/2021 15:39.   Кўрилганлиги: 513
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-turistik-xab-bunyod-etilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.