Ҳозирда вилоятимизда Тожикистон Республикаси компанияларининг капитали иштирокида 13 та қўшма корхона, 3 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.
Жумладан, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “URGUT PROFNASTIL” қўшма корхонаси қурилиш материаллари, “DIAMOND PETROL” ва “EVRO CASINGS” қўшма корхоналари савдо хизмати, “SOCHAK EXPORT ENTERPRISES” масъулияти чекланган жамияти озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқда.
“SAMPAY" масъулияти чекланган жамияти хизмат кўрсатиш соҳасида, “AL TAHFIZ" қўшма корхонаси мебель ишлаб чиқариш йўналишида фаолият олиб бормоқда.
Жорий йилнинг январь-май ойларида вилоятимизнинг Тожикистон билан товар айланмаси 23,6 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шундан 22,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди ва 1,1 миллион долларлик маҳсулот импорти амалга оширилди. Экспорт маҳсулотлари асосан ҳайвонлар учун озуқа, матолар, металл буюмлар ва бошқа маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.