Бугун Самарқанд шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблар, умумий ўрта таълим мактаблари,
академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида тарих, география, она тили ва адабиёт, ўзбек тили ва тожик тили фанлари бўйича республика фан олимпиадаси бошланди.
Фан олимпиадасида республикамизнинг 14 та ҳудудидан 195 нафар ўқувчи иштирок этмоқда. Айни пайтда ёзма иш синовлари бошланди. Шунингдек, бошқа вилоятларда қолган фанлардан ҳам фан олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.
Олимпиаданинг республика босқичида 1-3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади. Шунингдек, фан олимпиадаси республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1-ўрин учун – 50 баравари, 2-ўрин учун – 35 баравари, 3-ўрин учун – 30 баравари, лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.