Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНДДА РАҲБАР АЁЛЛАР УЛУШИ ЯНАДА КЎПАЯДИ

САМАРҚАНДДА РАҲБАР АЁЛЛАР УЛУШИ ЯНАДА КЎПАЯДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ташаббуси билан

Самарқанд шаҳридаги А.С.Пушкин номли кутубхонада “Давлат хизматида гендер тенгликни таъминлаш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар, раҳбар аёллар ҳамда олий таълим муассасалари талаба-қизлари иштирок этди.
Вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, улар малакасини босқичма-босқич ошириш, шахсий ва касбий жиҳатдан ривожлантириш, умуман, гендер тенгликка эришиш масалалари мулоқотнинг бирламчи мақсади сифатида атрофлича муҳокама қилинди.
Даставвал давлат хизматидаги хотин-қизлар бўйича таҳлилий маълумотлар, захирага олинган номзодлар билан ишлаш тартибига оид маълумотлар берилди. Шунингдек, давлат хизматида аёл раҳбарлар камлигининг сабаб ва оқибатлари, бу борада улар дуч келаётган муаммолар очиқ айтилди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, вилоятдаги 7200 нафар давлат фуқаролик хизматчиларининг 1224 нафарини (17,1%) хотин-қизлар ташкил этмоқда. Шундан атиги 158 нафари (11,6%)ни раҳбар аёллар ташкил этади. Улар ҳам асосан Мактабгача таълим, Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларида фаолият юритади.
Тадбир сўнггида фаол хотин-қизлар билан узвий алоқани ўрнатиш, уларни келгусида раҳбарлик лавозимларига тайёрлаб бориш, мунтазам учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўтказиш, гендер тенгликни таъминлашдаги муаммоларга биргаликда ечим топиш режалаштирилди.

Киритилган вақти: 22/01/2021 12:02.   Кўрилганлиги: 539
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-rahbar-ayollar-ulushi-yanada-kopayadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.