Самарқанд шаҳри куни тадбирлари доирасида Президент мактабининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова қатнашди.
- Бу мактабга ўқишга кириш учун 13 мингдан ортиқ ўқувчи ҳужжат топширди, - деди вилоят ҳокими Э.Турдимов. - Улар орасидан 145 нафари саралаб олинди. Бугун қутлуғ кунда шу билимлар маскани фойдаланишга топширилар экан, бу ўқувчилардан умидимиз катта. Улар Самарқанднинг фахри бўлиши керак.
Бинонинг лойиҳа қиймати 73 миллиард 725 миллион сўм бўлиб, унда 17 та аудитория, 4 та лаборатория ва 240 та замонавий интерактив қурилма мавжуд.
Бинода 90 нафар киши иш билан таъминланган. Шунингдек, замонавий билим ва малакага эга хорижлик 12 нафар ўқитувчи жалб қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.