Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бошланди

Самарқандда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бошланди

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун Самарқанд вилоятида тест синовлари 5 та майдонда бўлиб ўтмоқда. 

Бу йилги тест синовлари учун:

1. Самарқанд шаҳар Депо кўчасидаги “Локомотив” футбол майдонида - 1200 та;

2. Сартепо 2-БЎСМ футбол майдонида - 1080 та;

3. Кимёгарлар қўрғони “Нурафшон” футбол майдонида - 960 та;

4. Самарқанд туманидаги БЎСМ футбол майдонида - 960 та;

5. Жомбой туманидаги БЎСМ футбол майдонида - 1200 та, жами 5400 та ўрин ҳозирланган.

Тест синовлари икки сменада ўтказилади. 1-смена эрталаб соат 07:00 да, 2-смена соат 19:00 да бошланиб, 3 соатдан давом этади.

Тест синовларига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва халқ таълимининг директор, директор ўринбосарларидан иборат 409 нафар назоратчи жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз: Самарқандда тест синовлари 14 августгача давом этади.


Киритилган вақти: 05/08/2021 11:09.   Кўрилганлиги: 430
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-oliy-talim-muassasalariga-oqishga-kirish-uchun-test-sinovlari-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.