Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда маъмурий ва ёрдамчи биноларга 600 та кичик қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади

Самарқандда маъмурий ва ёрдамчи биноларга 600 та кичик қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда Президент барча вазирлик ва идора, ҳокимлик, маҳалла биноларини муқобил энергияга ўтказиш вақти келганини таъкидлаб ўтган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан ташкилотларнинг маъмурий (ёрдамчи) биноларига кичик қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш режа-тақсимоти ишлаб чиқилди. Тақсимотга кўра биринчи навбатда вилоятдаги корхона, ташкилотларнинг маъмурий ва ёрдамчи биноларига 600 та кичик қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади. Ўрнатиладиган станцияларнинг 360 таси қуёш панеллари бўлса, 240 таси қуёш сув иситиш қурилмаларидир.

Бу ҳақда бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган ҳокимлик соатида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маълум қилиб, иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чораларини кўришга барча раҳбарлар масъуллигини билдирди. Раҳбарларга корхона ва ташкилотларда электр ва иссиқлик энергияси харажатларини камида 25 фоизга қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берди.


Киритилган вақти: 02/08/2022 11:27.   Кўрилганлиги: 325
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-mamuriy-va-yordamchi-binolarga-600-ta-kichik-quyosh-fotoelektr-stantsiyalari-ornatiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.