Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш аҳволи қандай?

Самарқандда чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш аҳволи қандай?

2020 йилда вилоятимизда 19 та корхона томонидан 6,8 миллион долларлик, 2021 йилда 28 та корхона томонидан 

8,038 миллион долларлик чарм-пойабзал маҳсулотлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Украина, Молдова, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинган. Соҳадаги ўсиш суръати эса 18,2 фоизни ташкил қилади.

Биргина "POYAFZAL SERVIS-URGUT" МЧЖ томонидан 1 миллион 775 минг АҚШ долларлик пойабзал маҳсулотлари қўшни давлатларга сотилган. Вилоятдаги соҳа корхоналари томонидан Россия Федерацияси, Туркия, Молдавия каби давлатлар билан экспорт шартномалари устида ишлар олиб борилмоқда.

Бу маълумотлар вилоят Матбуот уйида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - “Ургут” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси котибияти ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи иштирокида чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида билдирилди.

- Президентимизнинг 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан соҳа корхоналарига 2023 йил 1 январгача солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилган, - дейди “Ўзчармсаноат” уюшмаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Шомирзаев. – Жумладан, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган. Уюшма аъзолари - ташкилотларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишдаги харажатларини қоплаш, корхоналарда ISO:9001 сифат менежменти тизимини ва бошқа халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш каби имтиёз ва преференциялар берилган эди. Президентимизнинг 2022 йил 26 февралдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳада тадбиркорларни рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун янада кенг ва янги имкониятлар очиб берди. Қарор билан тармоқ корхоналари учун солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача узайтирилди.

Ўктам Худойбердиев.


Киритилган вақти: 18/04/2022 12:50.   Кўрилганлиги: 408
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-charm-poyabzal-mahsulotlari-ishlab-chiqarish-ahvoli-qanday

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.