Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” спорт мусобақалари ўтказилди

Самарқандда “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” спорт мусобақалари ўтказилди

Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганлигининг 30 йиллиги муносабати билан 

Самарқанд вилоятининг 14 та туманлари ва 2 та шаҳар ўқувчи ёшлари ўртасида Самарқанд вилояти ҳокими, ҳарбий маъмурий сектор раҳбарининг соврини учун “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақада хар бир жамоадан 7 нафар ўғил бола ва 3 нафар қизлар иштирок этиб иштирокчилар "сафда қўшиқ айтиш", "ҳарбий эстафета"," жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш", ва "Темур тузуклари билимдони" шартларига кўра билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақалар якунига кўра, Каттақўрғон туманининг жамоаси биринчи, Пахтачи тумани ёшлари иккинчи ва Пастдарғом тумани ёшларидан иборат жамоа учинчи ўринни эгаллади.

Биз илк маротаба бу тарздаги мусобақада Мудофаа вазири кубоги учун ўтказилган баҳсларда иштирок этган эдик. Бугунга келиб ушбу спорт мусобақалари бизнинг ҳаётимизнинг бир бўлагига айланди-дейди Ургут туман жамоаси аъзоси Азизбек Раҳимов. Бу мусобақа биз учун биринчи навбатда кўплаб дўстлар ортиришга ва спорт билан мунтазам шуғулланишга ундаётганлиги ва келажакда ҳарбий бўлишга ундагани билан аҳамиятлидир.

Мусобақа ва турли номинациялар ғолиблари ҳарбий маъмурий секторининг диплом ва қимматбоҳо совғалари билан тақдирланишди.


Киритилган вақти: 22/12/2021 18:16.   Кўрилганлиги: 302
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-amir-temur-oglonlari-va-jaloliddin-manguberdi-vorislari-sport-musobaqalari-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.