Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқандда 114 оила ўз “кичик ватан”ига эга бўлди

Самарқандда 114 оила ўз “кичик ватан”ига эга бўлди

Самарқанд вилоятида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон фуқаролар, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Жумладан, жорий 2022 йилда Самарқанд шаҳрининг “Нурли келажак” маҳалласида 116 хонадондан иборат кўп қаватли уйлар қурилиб, аҳолининг ана шу қатламига тайёр ҳолда топшириш учун зарур уй-рўзғор буюмлари билан жиҳозланди.

Бугун ушбу хонадонларни ўз эгаларига топшириш маросими катта шодиёнага айланиб кетди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар уй эгаларини табриклаб, янги хонадонларида фақат яхши кунлар бўлишини тиладилар. Шундай обод ва ораста кошоналарда эзгу ниятлар, буюк мақсадлар туғилишини таъкидлашди.

Ўз навбатдаги “кичик ватан”ига эга бўлган фуқароларимиз Президентга уларнинг ўй-ташвишлари енгиллашганлиги, мушкулларига ечим топилганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Мазкур уйларнинг 76 таси яшаш жойи бўлмаган, ижтимоий ҳимояга мухтож, ногирон ҳамда кам таъминланган фуқароларга доимий яшаш ҳуқуқи билан, 38 таси етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ажратилди.


Охирги ўзгариш: 28/06/2022 08:05.   Кўрилганлиги: 324
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqandda-114-oila-oz-kichik-vataniga-ega-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.