Шу кунларда Самарқандда яна бир нуфузли тадбир - "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги" ўтказилмоқда.
Анжуманда Cresent Raiting ташкилоти ҳамда Halal Trip платформасининг ижрочи директори Фазал Муҳаммад Баҳардин (Bahardeen Mohamed Fazal) Ўзбекистон қай тариқа қисқа муддатда зиёрат туризмида юқори натижаларни қўлга киритгани ҳақида тўхталди. Шунингдек, ушбу ташкилот томонидан эълон қилинган танловда Ўзбекистон иккита номинацияда ғолиб бўлганлигини таъкидлаб, дипломларни топширди.
- Ғолибларнинг айнан шу юртнинг ўзида табриклаётганимдан хурсандман, - деди Фазал Муҳаммад Баҳардин. – Ўзбекистон зиёрат туризми бўйича юқори натижаларни эгаллаб, мазкур танловда "Мусулмонларга яхши муносабатда бўлган йилнинг энг яхши мамлакати" номинацияси ғолиби бўлди.
Шунингдек, анжуманда мазкур танловда “Самарқанд – йилнинг энг яхши исломий манзили” дея эълон қилингани эътироф этилиб, унинг дипломи вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобиловга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.