Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги:
— Шаҳар ҳокимлигининг Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бош мутахассиси.
Пастдарғом туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлигининг Ташкилий-назарот гуруҳи 1-тоифали мутахассиси.
Пайариқ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлигининг Девонхона бўлими 1-тоифали мутахассиси.
Қўшработ туман ҳокимлиги:
—Туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорот гуруҳи - Етакчи мутахассиси.
Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси:
— Пахтачи туман давлат солиқ инспекцияси -Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Бошқарманинг Илмий-техник ахборот бўйича муҳандиси.
Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Иштихон туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Бош ҳисобчиси.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ҳужжатлар 2021 йил 7 июлдан 16 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.