Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими -Бўлим бошлиғи;

— Самарқанд туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассис;

— Ургут туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассис.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Бошқарманинг Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими -Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматини ташкил этиш методисти;

— Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими -Давлат ва нодавлвт мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудири;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими -Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати иқтисодчиси.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Ургут туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази -Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Оқдарё туман бўлими -Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Маънавий-аҳлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Нарпай туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими - Бўлими бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Булунғур туман бўлими - Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассис.

 Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан  рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 6 июлдан 15 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 06/07/2021 12:28.   Кўрилганлиги: 590
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi86

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.