Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
Каттақўрғон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази —Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
Бошқарманинг Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи;

Дарғом ирригация тизими бошқармаси - Пастдарғом тумани Хончарбоғ КРС участкаси канали бошлиғи;

Дарғом ирригация тизими бошқармаси - Нуробод тумани Хончарбоғ КРС участкаси канал бошлиғи.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
Нарпай туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 23 июндан 2 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 23/06/2021 10:05.   Кўрилганлиги: 504
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi79

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.