Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Оқдарё туман филиал - Филиал бошлиғи.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Пайариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ва ҳисоби шўъбаси мудири - Бош ҳисобчи;

— Пасдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими - Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Оқдарё туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бош бухгалтери.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Пайариқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси (8);

— Пайариқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси (11).

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Ёшлар ишлари агентлиги Тойлоқ тумани бўлими - Бош бухгалтери.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Бошқарма - Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш йиғма бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Бошқарма - Аҳоли ва тадбиркорларга молиявий кўмак беришни мувофиқлаштириш бўлими Бош мутахассиси.

Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Кадастр агентлиги Пайариқ туман бўлими - Етакчи инспектори;

— Кадастр агентлиги Каттақўрғон туман бўлими - Етакчи инспектори.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Нарпай тумани статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Кадрлар бўйича мутахассиси;

— Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими - Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси методисти.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Тойлоқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бошлиғи.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 2 мартдан 11 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 02/03/2022 14:04.   Кўрилганлиги: 327
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi62147

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.