Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси мудири;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими - Пенсия,нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш(қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Жомбой туман бўлими - Касаллик, зараркунанда, ҳашоратлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассис;

— Иштихон туман бўлими - Касаллик, зараркунанда, ҳашоратлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассис;

— Самарқанд туман бўлими - Касаллик, зараркунанда, ҳашоратлар ва бегона ўтлар тарқалишини прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассис.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Бош бухгалтери;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматини ташкил этиш методисти.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
—  Ургут туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 18/10/2021 11:22.   Кўрилганлиги: 388
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi58649

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.