Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Дарғом ирригация тизими бошқармаси - Пастдарғом тумани Хончорбоғ ва КРС участкаси канал бошлиғи;

— Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси - Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бўлими бошлиғи;

— Каттақўрғон тумани ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 8 июлдан 17 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 08/07/2021 21:04.   Кўрилганлиги: 429
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi58

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.