Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарма - Камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Нарпай туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари;

— Пайариқ туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Иштихон туман бўлими - Бош мутахассиси.

Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Кадастр агентлиги Самарқанд шаҳар бўлими - Бош инспектор.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Тойлоқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Ишсизларни ҳисобга олиш ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб қувватлаш шўъбаси инспектори;

— Каттақўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Ишсизларни ҳисобга олиш ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб қувватлаш шўъбаси Бош мутахассиси;

— Тойлоқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

— Бошқарма - Молиявий назорат шўъбаси бошлиғи.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Пастдарғом тумани ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси етакчи мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Пайариқ тумани бўлими - Маҳаллада ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бошлиғи;

— Пастдарғом тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи Бош инспектори.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Бошқарма - Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳафоза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Ургут тумани вакиллиги етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги - Бош ҳисобчи.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбаси Катта инспектори.

Жомбой туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Бош мутахассиси.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 16 февралдан 25 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 16/02/2022 14:13.   Кўрилганлиги: 291
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi548758

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.