Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Пастдарғом туман ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси етакчи мутахассиси;

— Пастдарғом туман ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси етакчи мутахассис.

Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
— Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлими - Кадрлар билан ишлаш шўъбаси мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Иқтисодчиси;

— Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими - Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси методисти.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Нуробод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Бошлиқ ўринбосари.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Қўшработ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбаси мудири;

— Оқдарё туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

— Бошқарманинг - Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлими бошлиғи;

— Ургут туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича гуруҳи бухгалтери.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 20 октябрдан 29 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 20/10/2021 12:29.   Кўрилганлиги: 407
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi54545

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.