Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар қурилиш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Бош ҳисобчиси.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Каттақўрғон туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Жомбой туман статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги - Бош ҳисобчиси.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Булунғур туман мактабгача таълим бўлими - Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бухгалтер;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Бош бухгалтер;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматини ташкил этиш методисти;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси;

— Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими - Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъба методисти;

— Пахтачи туман мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Иқтисодчиси;

— Иштихон туман мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бошлиғи - Бош бухгалтер.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ургут тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси Етакчи мутахассиси.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ургут тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўьбаси мудири.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Ургут тумани 155 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 16 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 09/11/2021 11:48.   Кўрилганлиги: 356
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi5249

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.