Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси:
— Нарпай туман давлат солиқ инспекцияси - Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат бош солиқ инспектори;

— Каттақўрғон туман давлат солиқ инспекцияси - Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат бош солиқ инспектори;

— Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси - Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат бош солиқ инспектори;

— Бошқарма - Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш бўлими Давлат бош солиқ инспектори;

— Бошқарма - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ инспектори;

— Бошқарма - Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори;

— Бошқарма - Солиқ аудити шўъбаси Давлат катта солиқ инспектори;

— Бошқарма - Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими Давлат солиқ инспектори.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Пастдарғом тумани мактабгача таълим бўлими - Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Бошқарма - Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳафоза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Бошқарма - Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳафоза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари-Ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўлаб қуватлаш бўлим бошлиғи;

— Каттақўрғон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси чет тили фанлари методисти.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 22 февралдан 3 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 22/02/2022 12:20.   Кўрилганлиги: 361
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi36587

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.