Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарма - Инвестиция дастурларини шакллантириш, таҳлил қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш бўлими Бош мутахассиси;

Булунғур туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими Етакчи мутахассиси;

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси Чет тили фанлари Методисти;

— Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими - Ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси Амалий фанлар методисти;

— Пастдарғом туман халқ таълими бўлими - Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази Психологи;

— Нуробод тумани халқ таълими бўлими - Марказлашган молия - бухгалтерия хизмати бош ҳисобчиси;

Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси:
— Қурилиш - монтаж ишлари устидан назорат бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 24 мартдан 02 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 24/03/2022 11:49.   Кўрилганлиги: 290
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi32014

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.