Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Пахтачи туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 1-тоифали мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Ташкилий -назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси;

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Нарпай туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Хотин-қизларнинг ижтимоий–сиёсий фаоллигини ошириш бўйича бўлим бошлиғи биринчи ўринбосари.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Пастдарғом туман бўлими - Бош мутахассиси.

Нарпай туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича биринчи тоифали мутахассиси.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Нуробод туман статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 23 августдан 1 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 06/09/2021 09:47.   Кўрилганлиги: 405
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi2596

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.