Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Жомбой туман филиали- Ер кадастри мутахассиси;

— Оқдарё туман филиали- Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Пахтачи туман филиали- Ер кадастри мутахассиси;

— Самарқанд туман филиали- Бошлиғи;

— Пастдарғом туман филиали- Ер кадастри мутахассиси;

— Булунғур туман филиали- Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Нарпай туман филиали- Ер кадастри мутахассиси;

— Булунғур туман филиали - Бошлиғи;

— Пастдарғом туман филиали- Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар филиали - Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси;

— Ургут туман филиали - Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси;

— Пайариқ тумани филиали - Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси;

— Нуробод туман филиали- Ер кадастри мутахассиси;

— Пайариқ туман филиали- Ер кадастри мутахассиси;

— Қўшработ тумани филиали - Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Каттақўрғон туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси;

— Нуробод туман бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Пастдарғом тумани "Мустақиллик" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Ички назорат ва компланс хизмати шўъбаси мудири;

— Давлат иштирокидаги корхоналар таҳлили ва корпоратив муносабатлар бўлими Бош мутахассиси;

— Давлат активларини реестрини юритиш бўлими бошлиғи;

— Давлат активларини сотишга тайёрлаш ва сотиш ишларини мувофиқлаштириш бўлими Бош мутахассиси.

Оқдарё туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пахтачи тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси Катта инспектори.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Ургут тумани мактабгача таълим бўлими - Ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича гуруҳ бухгалтери;

— Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси методисти.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали  орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 14 январдан 23 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 14/01/2022 10:37.   Кўрилганлиги: 389
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi25874

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.