Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Иштихон туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси;

— Иштихон туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси;

— Иштихон туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;

— Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пайариқ тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси Етакчи мутахассис;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пайариқ тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси бош мутахассис;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ургут тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассис.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигининг "Самарқандсувқурилишинвест" давлат муассасаси:
— Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлими- Етакчи мутахассиси;

— Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник назорат қилиш бўлими- 1- тоифали мутахассиси.

Пахтачи туман ҳокимлиги:
—  Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 18 октябрдан 27 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 18/10/2021 12:00.   Кўрилганлиги: 382
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi25476

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.