Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси:
— Иштихон туман давлат солиқ инспекцияси - Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Жомбой туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Қўшработ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўлими Бош мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўлими Етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси мудири.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Жомбой тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Бўлинма бошлиғи ўринбосари - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги сектори раҳбари.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Нарпай тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Самарканд туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Пайариқ тумани ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджет шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Бошқарма - Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими Бош иқтисодчи;

— Пасдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари;

— Каттақўрғон туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари.

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Бўш турган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш бўлими Бош мутахассиси.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 27 февралгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 19/02/2022 17:24.   Кўрилганлиги: 386
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi2545

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.