Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарма - Инвестиция дастурларини шакллантириш, таҳлил қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш бўлими Бош мутахассиси;

— Каттақўрғон туман бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари.

Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Ёшлар ишлари агентлиги Ургут тумани бўлими - Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Пайариқ тумани бўлими - Маҳаллада ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шўъбаси мудири.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Нуробод тумани мактабгача таълим бўлими - Махсус таъмирлаш -эксплуатация хизмати бошлиғи;

— Тайлоқ тумани мактабгача таълим бўлими - Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси:
— Архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя қилиш устидан назорат бўлими мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Тайлоқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси;

— Каттақўрғон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси;

— Иштихон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Нарпай туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ҳисобчиси.

Самарқанд вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Жомбой туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Самарқанд тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет ижроси ҳисоби шўъбаси мудири - Бош ҳисобчи;

— Пахтачи тумани ҳокимлиги молия бўлими - Қишлоқ хўжалигида бозор механизимларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўьбаси Бош мутахассиси;

— Пасдарғом тумани ҳокимлиги молия бўлими - Бюджет даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлари бўлими бошлиғи.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Давлат активларини реестрини юритиш бўлим бошлиғи.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бошлиғи.

Кадастр Агентлиги давлат муассасаси шаклида Республика Аэрогеодезия маркази Самарқанд ҳудудлараро бўлинмаси:
— Бош ҳисобчи.

Ургут тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Чегара масалалари бўйича ёрдамчиси;

— Туман ҳокимлиги - Бош ҳисобчи.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Пайариқ туман ҳокимлиги "Ўймовут" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 10 мартдан 19 мартгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 10/03/2022 12:30.   Кўрилганлиги: 394
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi25147

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.