Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Бошқарманинг Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли экин майдонлари назорати бўлими - Бўлим мудири;

— Бошқарманинг Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли экин майдонлари назорати бўлими - Етакчи мутахассис;

— Бошқарманинг Пахта, бошоқли дон ва мойли экинлар майдонлари назорати бўлими - Етакчи мутахассиси;

— Бошқарманинг Пахта, бошоқли дон ва мойли экинлар майдонлари назорати бўлими - Бўлим мудири;

— Бошқарманинг Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими - Етакчи мутахассиси;

— Бошқарманинг Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими - Бўлим мудири;

— Бошқарманинг Ахборот-таҳлил масалалари бўйича бош мутахассис.

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Пахтачи туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Директор ўринбосари;

— Тойлоқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Директор ўринбосари.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими - Бўлим мудири;

— Тойлоқ туман мактабгача таълим бўлими - Бўлим мудири.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Жомбой туман статистика бўлими - Етакчи мутахассис;

— Тойлоқ туман статистика бўлими - Бош мутахассис;

— Пахтачи туман статистика бўлими - Етакчи мутахассис.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Нарпай тумани халқ таълими бўлими - Болаларнинг ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси методисти.

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Булунғур туман бўлими - Бош мутахассис.

Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси:
— Бошқарманинг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими - Бўлим бошлиғи.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Ургут туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Булунғур туман бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси Етакчи инспектори.

Қўшработ туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Ташкилий-назорот гуруҳи 1-тоифали мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассис.

Оқдарё туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 1-тоифали мутахассиси.

 Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 18 августдан 27 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 18/08/2021 10:54.   Кўрилганлиги: 683
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi2458

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.