Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Нарпай туман бўлими - Бош мутахассиси;

— Пахтачи туман бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси:
— Пайариқ тумани статистика бўлими - Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Бошқарманинг Таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими методисти;

— Ургут тумани мактабгача таълим бўлими - Кадрлар билан ишлаш шўъбаси мудири;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Иқтисодчиси;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси;

— Каттақўрғон шаҳар мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Бош бухгалтери;

— Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси методисти;

— Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими - Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бухгалтер;

— Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими - Товар моддий бойликлар бўйича бухгалтери;

— Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Бош ҳисобчиси ўринбосари.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Тойлоқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

— Каттақўрғон шаҳри бўйича бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бошлиғи.

Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар қурилиш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Самарқанд тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи ўринбосари.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 19 ноябрдан 28 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Охирги ўзгариш: 19/11/2021 15:20.   Кўрилганлиги: 372
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-tanlov-elon-qilindi058

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.