Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Нарпай тумани бўлими ҳисобчиси.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Давлат активларини сотишга тайёрлаш ва сотиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича 1-тоифали мутахассиси.
Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Ургут тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;
— Қўшработ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.
Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси.
Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими бош инспектори;
— Каттақўрғон шаҳар бўлими етакчи инспектори.
Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Матбуот котиби;
— Булунғур тумани бўлими бош гидротехниги.
Ҳужжатлар 2022 йил 30 майдан 8 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.