Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси:
— Нарпай тумани ДСИ Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давтал солиқ бош инспектори;

— Булунғур тумани ДСИ Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давтал солиқ катта инспектори (2-секторга масъул).

 Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими бош мутахассиси;

— Пахтачи тумани бўлими бош мутахассиси.

 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Иштихон тумани бўлими “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси;

— Иштихон тумани бўлими “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи инспектори.

 Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси:
— Ургут тумани бўлими бошлиғи.

 Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Ерларни аукционга чиқариш сектори бош мутахассиси.

 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пайариқ тумани бўлими Техника ҳолатини назорат қилиш шўъбаси инспектори.

 Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Пахтачи тумани инспекцияси Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни назорат қилиш бўйича 1-тоифали инспектор.

 Самарқанд вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Инновация ва идентификация ишларини ташкиллаштириш шўъбаси мудири.

 Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи;

— Пахтачи тумани бўлими Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш, "Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар баланси"ни мувофиқлаштириш шўъбаси мутахассиси.

 Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани 11 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Каттақўрғон тумани 59 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Каттақўрғон тумани 63 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Ҳужжатлар 2022 йил 6 июлдан 15 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Нарпай тумани "Ипак йўли" маҳалла фуқаролари йиғини ҳоким ёрдамчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 6 июлдан 10 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 06/07/2022 20:20.   Кўрилганлиги: 249
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi62548

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.