Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар бўлими "Қумоқ" МФЙ хотин-қизлар фаоли;

— Самарқанд шаҳар бўлими "Соҳибкор" МФЙ хотин-қизлар фаоли.

 Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Самарқанд шаҳар “Мулиён” МФЙ ёшлар етакчиси;

— Самарқанд шаҳар “Янги Қўрғон” МФЙ ёшлар етакчиси;

— Булунғур тумани “Қўнғирот” МФЙ ёшлар етакчиси;

— Паст Дарғом тумани "Галатут" МФЙ ёшлар етакчиси;

— Паст Дарғом тумани “Қатортерак” МФЙ ёшлар етакчиси;

— Самарқанд тумани "Ипакчи" МФЙ ёшлар етакчиси;

— Ургут тумани "Мангитобод" МФЙ ёшлар етакчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 17 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармаси:
— Нарпай тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

 Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
— Иштихон тумани ҳокимлиги молия бўлими қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш ва томорқа ерларини ривожлантириш сектори бош мутахассиси.

 Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Ургут тумани бўлинмаси давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

— Пахтачи тумани бўлинмаси молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бошқарманинг пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси;

— Нарпай тумани бўлими бошлиғи;

— Нарпай тумани бўлими пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шуъбаси катта инспектори;

— Пайариқ тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси мудири;

— Пахтачи тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шўъбаси мудири;

— Иштихон тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шуъбаси етакчи мутахассиси;

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Нарпай тумани бўлими табиий фанлар методисти.

 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Пайариқ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.

— Булунғур тумани бўлими техника ҳолатини назорат қилиш шуъбаси катта инспектори.

 Қўшработ тумани ҳокимлиги:
— туман ҳокимлиги ижро интизоми бош мутахассиси;

Ҳужжатлар 2022 йил 21 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Булунғур тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

 Самарқанд вилояти статистика бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўлими бош мутахассиси.

 Самарқанд вилояти маданият бошқармаси:
— Пайариқ тумани бўлими мудири.

 Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Жомбой тумани бўлими сахсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати бош муҳандиси;

— Нуробод тумани бўлими хорижий тиллар методисти.

 Самарқанд вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими бошлиғи.

 Самарқанд вилояти
ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Пайариқ тумани бўлими бошлиғи.

Ҳужжатлар 2022 йил 22 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 15/08/2022 09:16.   Кўрилганлиги: 271
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi47859

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.