Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги:
— Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси девонхона бўлими бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Ургут тумани ДСИ жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари.

 Самарқанд вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Жомбой тумани бўлими бош мутахассиси;

— Пайариқ тумани бўлими бош мутахассиси.

 Самарқанд вилояти бандлик бош бошқармаси:
— Пахтачи тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳисобчиси.

 Самарқанд вилояти статистика бошқармаси:
— Иштихон тумани бўлими бошлиғи;

— Паст Дарғом тумани бўлими етакчи мутахассиси.

 Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Давлат муассасаларини таҳлил қилиш шуъбаси бош мутахассиси.

 Самарқанд вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси:
— Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи.

 Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими мудири;

— Паст Дарғом тумани бўлими таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси методисти.

 Самарқанд вилояти қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси:
— Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими инспектори.

 Самарқанд вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси:
— Молиявий-иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бош мутахассиси;

— Нуробод тумани бўлими бошлиғи.

 Кадастр агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими етакчи инспектори.

 Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси:
— Ҳаво транспорти бўйича бош мутахассиси.

 Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлими етакчи мутахассиси.

 Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Раҳбар ўринбосари-бош ўрмонбеги.

 Самарқанд вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Иштихон тумани бўлими бошлиғи;

— Нарпай тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Қўшработ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Каттақўрғон шаҳар бўлими умумий бўлим мутахассиси;

— Каттақўрғон тумани бўлими умумий бўлим мутахассиси;

— Пахтачи тумани бўлими ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат ветеринария назорати бўйича мутахассиси;

— Пахтачи тумани бўлими бош ҳисобчиси;

— Нарпай тумани бўлими ҳисобчиси.

 Самарқанд вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Нуробод тумани бўлими Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

 Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси:
— Насос станцияларни эксплуатация қилиш ва механик ускуналарни таъмирлаш бўлими етакчи муҳандис-механик.

 Пайариқ тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси.

 Пахтачи тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси.

 Қўшработ тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси;

— Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Ҳужжатлар 2022 йил 18 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 11/08/2022 20:49.   Кўрилганлиги: 276
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi3659874

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.