Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Педагогик-психологик ташҳис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мудири.

 Самарқанд вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

— Пахтачи тумани бўлими Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори.

 Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Шартномаларнинг тузилиши ва ҳисобини юритиш бўлими бошлиғи.

 Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғининг ўринбосари.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Пайариқ тумани бўлими бошлиғи.

 Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўлими бош ҳисобчиси.

 Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш бўлими бош мутахассис-гидротехник.

 Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси:
— Ишлаб чиқариш техника сектори бошлиғи.

 Пахтачи тумани ҳокимлиги:
— Пахтачи туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациядар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бош мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 1 сентябрдан 10 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


Охирги ўзгариш: 04/09/2022 10:23.   Кўрилганлиги: 273
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-viloyatidagi-vakant-lavozimlarga-ochiq-mustaqil-tanlov-elon-qilindi36547855

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.